Таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳар қандай кишининг асабини таранг қилади. Бу юмушларга янгича назар билан қараш имконияти эса Stroy Center томонидан тақдим этилди.
У Тошкент шаҳридаги илк қурилиш моллари савдо маркази бўлиб, яратилган шароитлари ва замонавийлиги жиҳатдан дунёдаги исталган савдо марказлари билан бемалол беллаша олади.
Шу боис, Stroy Center меҳмонлари ҳам у ҳақда жуда яхши фикрлар билдиришмоқда. Масалан қуйидаги фикр Эрнест Патапатов томонидан Facebook’даги «Потребители» гуруҳида қолдирилган:
(Эслатиб ўтамиз, матн рус тилида бўлгани сабаб, ўзбекчага мос тарзда тажрима қилинди)
Гуруҳнинг барча ўқувчиларига хайрли кун!Мен ижобий фикр қолдирмоқчиман. Уйимизни таъмирлаш вақти келганди, шу боис барча дам олиш кунларини рафиқам билан бирор қизиқ нарса, аниқроғи гулқоғоз (обои) излаб, қурилиш моллари бозорларида ўтказдик. Барча бозорларни айланиб, бизга маъқул келадиган ҳеч нарса топа олмадик.
Болалар хонаси учун гулқоғозлар излаётгандик. Ҳамкасблар эса Юнусободдаги Stroy Center’ни тавсия қилишди. У ерда ҳамма дўконлар терминал, яхши интернет билан жиҳозланган ва нархлар ҳам кўтариб юборилмаган экан.
Бироқ буларга шубҳа билан Stroy Center’га келгандим. Чунки бозорлардаги сотувчилар «У ерда танлов кам» деб турли хил антирекламалар қилишганди-да.
Аммо барибир Stroy Center’га бордик ва шундай ёқимли атмосфера — тозалик, эскалаторлар, санузеллар — хуллас, яхши савдо марказларида бўлиши керак бўлган барча нарсалардан ҳайратда қолдик.
Барча маҳсулотлар қаватлар бўйича бўлиб чиқилган — адашмасам, биринчи қаватда сантехника маҳсулотлари эди, аммо бизга ҳали улар керак эмас.
Иккинчи қаватда эса бир нечта дўкондан пол қопламалари нархини қарадик, нархларни таққосладик, билсак худди шу қоплама нархи бошқа ерлардагидан арзонроқ ҳам экан.
Шунингдек, бозорлардаги дўконларнинг филиаллари ҳам бор экан. Шу учун совуқда, лой кечиб бозорларда юрмасдан, тўғри шу ерга келсак бўларкан.
Бундан ташқари, Stroy Center’га кечки пайт, 18:00 дан кейин ишдан чиқиб боргандик. Бу эса савдо марказининг яна бир қулай томонларидан: чунки, шаҳар марказида ва ишдан сўнг кириб ўтиш мумкин, шунда дам олиш кунларини оила даврасида ўтказса бўлади.
Бир дўкондан гулқоғозларни харид қилдик. Французча қоғозли гулқоғоз нархи 5 метр квадратли бир ўрами учун 80 минг сўм.
Гулқоғоз танлови ҳам жуда кенг — бутун бир қават. У ерда Gallery Interior, «Люкс», «Мир Обоев», Happy Home ва «Восток» дўконлари ҳам бор эди.
Энг қувонарлиси — иссиққина, шинам бино ва хушмуомала ходимлар. Муҳими, қурилиш учун зарур барча маҳсулотлар битта жойда эканлиги. Сотувчиларнинг бари эътиборли ва мулойим.
Айтганча, «Мастер Вольт» дўкони жуда ҳам ёқди. Кўплаб оригинал лампалар ва лофт стилидаги торшерлар бор экан. Шу билан бирга, улар каталогдан ҳам буюртма қилиб бера олишаркан.
Хуллас, энди қурилиш маҳсулотлари учун фақат шу ерга бораман.
Уларнинг сайтини кўздан кечириб, яқин орада болалар учун майдонча ва «фуд корт» — овқатланиш ҳудуди очилишини ўқидим. Жуда ҳам зўр бўлар эди. Чунки, дам олиш кунларида болаларни уйда қолдириб кетгингиз келмайди, дўконларда эса шўхлик қилишади.
Stroy Center ривожланаверсин, ишга шундай ёндошишгани учун раҳмат.
П.С. Аждарчали, чизиқли, қизчали ва ранг пуркалганидан харид қилдик (қоғозлиси 80 минг ва ювиладигани 140 минг). Хариднинг умумий суммаси 660 000 сўм бўлди, чегирма билан 627 000 сўм тўладик.
Агар Stroy Center’га ҳали ташриф қилиб улгурмаган ёки қурилиш ишларини бошлаб юборган бўлсангиз, албатта бориб, ўз кўзингиз билан кўришингизни тавсия қиламиз:
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур ва Янгишаҳар кўчалари кесишмаси.
Мўлжал: Mega Planet савдо мажмуаси;
Иш вақти: Ҳар куни, соат 9:00 дан 21:00 гача.
Bataфсил маълумот билан www.stroycenter.uz сайтида танишишингиз мумкин. Шунингдек, янгилик ва акциялар ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан ҳам хабардор бўлиб туринг:
- Facebook: https://www.facebook.com/stroycenter
- Instagram: @stroycenter.uz
- Telegram: https://t.me/joinchat/AAAAAECeeQcFyv5cngYr4g
Изоҳ (0)