Карлуш Кейруш мураббийлик қилаётган Эрон терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашининг Ўзбекистонга қарши жавоб ўйини олдидан Черногорияга қарши майдонга тушиш борасида келишиб олди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Баҳс 4 июнь куни Подгорица шаҳрида бўлиб ўтади. Аввалроқ 12 июнь кунги Ўзбекистон термасига қарши беллашув Тошкент вақти билан 23:45 га тайин қилингани айтилган бўлиб, кейинроқ бунинг сабаби Рамазон ойи билан изоҳланганди.
Маълумот учун, форслар Ўзбекистон термасини мағлуб этса, Россия мундиали масаласини тўлиқ ҳал қилади. Ортда қолган етти ўйинда Эрон термаси икки дурангни инобатга олмаса, қолган барчасида зафар қучишга муваффақ бўлган. Жумладан, Тошкентда ўзбекистонликлар ҳам мағлуб этилган — 1:0.
Самвел Бабаян устозлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан гуруҳда учинчи бўлиб турибди.
Изоҳ (0)