2017–2018 йилларда профилактика инспекторларини хизмат ҳудудида уй-жой билан таъминлаш дастури Ўзбекистон Президентининг 20 апрелдаги қарори билан тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Яқин икки йил ичида республиканинг барча минтақаларида профилактика инспекторлари 1327 хизмат квартиралари ҳамда 3829 хизмат уйлари билан таъминланади.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари уй-жой фондини ўз тасарруфидаги, иккиламчи бозорда сотиб олинган ёки ер участкаларига алмаштириб олинган квартиралар ҳисобидан шакллантиради.
Хизмат уйлари эса қурилиши режалаштирилмоқда. Улар бир қаватли, икки ёки уч хонали, бўлиб, 0,2 гектар майдонга эга бўлади.
Буюртмачи «Қишлоқ қурилиш инвест», бош лойиҳавий ташкилот эса «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бўлади.
Инспекторларни хизмат уйлари билан таъминлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Хизмат уйлари қурилишига давлат бюджети маблағлари жалб этилади.
Изоҳ (0)