Tajik Air авикомпаниясига қарашли Boeing 767-300 самолётига Ўзбекистонда техник хизмат кўрсатилди. Самолётни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Uzbekistan Airways Technics авиакорхонаси мутахассислари таъмирдан чиқарди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
Таъмирлаш ишлари 18–28 апрель кунлари кетди. Хизмат кўрсатиш ўз ичига авиадвигателдаги, шассининг уч тиргаги ва автопилот тизимидаги нуқсонларни бартараф қилишни олувчи A-check шакли бўйича амалга оширилди.
Илгарироқ Ўзбекистонда Tajik Air’нинг бошқа самолёти — Boeing- 757-200 га хизмат кўрсатилган эди. Ўтган йил декабрида унда шасси тиргакларининг қалинлаштирувчи ҳалқалари алмаштирилган эди.
Tajik Air вакили Роман Юдин ўзбекистонлик мутахассислар ишини юксак баҳолади. У авиакомпания ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)