АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Яманда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти қўмондонларидан бирини йўқ қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Пентагон расмий вакили Жефф Дэвиснинг сўзларига кўра, Абдул Аҳмад ал-Алакий 23 апрель куни йўқ қилинган.
Дэвиснинг қайд этишича, ал-Алакий ҳужумларни режалаштирган ҳамда қурол ва портловчи ускуналарни етказиб беришга кўмаклашган.
Қўмондон билан бирга «Ал-Қоида»нинг етти жангариси йўқ қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)