Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан Бектемир тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, суд идоралари раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар уларнинг муаллифлари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 24 апрелигача Президент виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналарига Бектемир тумани аҳолисидан 3000 дан ортиқ ариза ва шикоят келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 1200 дан зиёди Бектемир тумани ҳокимлиги ваколати билан боғлиқ.
Тумандан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, уларнинг асосий қисми уй-жой, фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтишга доир эканлиги аниқланди. Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, банк-молия ва солиққа тортиш каби масалаларда мурожаатлар кўп. Бундан ташқари, судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши, ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги, шу жумладан, йўлларни таъмирлаш, суд қарорларининг ижро этилиши, меҳнат ва бандлик масалалари одамларни кўпроқ ўйлантираётгани маълум бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)