Самарқанд вилояти «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси ва Финляндиянинг FCG Desing and Engineering Ltd компанияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 2018—2022 йилларда Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича техник лойиҳа ишлаб чиқилган.
«Кўп қаватли уйларнинг аксарият қисмида ички иссиқлик узатиш тармоқ ва ускуналари ишламаётганлиги сабабли ‘Иссиқлик манбаи’ қуввати 40 фоизга тушиб қолган, — деди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Ў.Абдуллаев. — Эндиликда қозонхоналардан бошлаб, аҳоли хонадонларигача бўлган барча жиҳозлар модернизация ва реконструкция қилинади. Марказлашган ҳолда иссиқлик энергияси билан таъминловчи 11 марказий иссиқлик узатувчи қозонхона, 26 та локал қозонхона шулар жумласидан».
Шунингдек, яна 49 та кичик локал қозонхона қуриш, 146,5 километр тармоқларни реконструкция қилиш 853 та кўп қаватли уйни ички иссиқлик узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган. Мазкур ишлар учун Жаҳон банкининг 88,3 миллион доллар миқдоридаги маблағи сарфланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)