Февраль ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида кўча тозалигини текширишнинг янги стандартлари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Фаррошларнинг иш самарадорлигини тўғри баҳолаш учун шаҳар кўчалари уч категорияга бўлинди. Уларнинг ҳар бири муайян стандартларга жавоб беради. 1-категория кўчаларида бир квадрат метрда 5 грамм, 2-категорияда 10 граммгача, 3-категорияда эса 20 граммгача чанг бўлишига йўл қўйилади.
Кўчаларни янги қоидалар доирасида текшириш огоҳлантиришсиз амалга оширилмоқда. Текширув чоғида инспекторлар йўлнинг бир квадрат метрини ажратиб, у ердан чангни тўплайди ва тарозида ўлчайди.
Агар кўча тоза деб топилмаса, фаррош жарима очкоси олади. Уч очко олган фаррош ишдан ҳайдалади, раҳбариятга нисбатан эса интизомий чора кўрилади.
Фаррошларнинг ўзлари раҳбариятнинг ушбу ташаббусидан хурсанд эмас.
Изоҳ (0)