Тошкентда камералар ишга тушганидан маълум вақт ўтиб, қоидабузарликлар сони кескин камайди, деб хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати.
Дастлабки уч ҳафта давомида 169 та қоидабузарлик қайд қилинган бўлса, ундан кейинги бир ҳафта — 6—13 апрель оралиғида атиги 22 та қоидабузарлик рўйхатга олинди. Жумладан, 4- ва 2-автобус саройи ҳайдовчилари томонидан бу даврда хатоликка умуман йўл қўйилмади.
3-ва 18-автобус саройлари ҳайдовчилари уч мартадан қоида бузган бўлса, 8-12-автосарой ҳайдовчилари тўрт мартадан қоидабузарлик қилди. Энг кўп қоидабузарликка йўл қўйган «5-автобус саройи» МЧЖ ҳайдовчилари бўлиб, улар содир этган хатолар 5 мартани ташкил этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)