Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида биринчи тижорат космик маркази қурилиши бошланди. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Космодром 2020 йилгача космик соҳада фаолият юритувчи камида 100 та ташкилотни жалб этишга қаратилган. Марказ Синьчжоу ҳудудида 68,8 квадрат километр майдонни эгаллайди.
Ракета парвози бўйича тижорат хизматларини кўрсатувчи Expace Technology ушбу лойиҳага 1,7 миллиард юан (2,47 миллион доллар) инвестиция киритади. Маблағлар катта ёқилғи билан ишлайдиган ташувчи ракеталар учун ишлаб чиқариш ва йиғма деталларни яратиш учун йўналтирилади.
Компания ҳар йили 20 га яқин ракета ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)