Покистоннинг Куррам вилоятидаги Годар шаҳрида микроавтобуснинг портлатиб юборилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.
Маҳаллий амалдор Басерхоннинг маълум қилишича, қурбонлар орасида уч аёл, олти ёшли қизча ва тўққиз ёшли бола бор.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ва «Толибон» гуруҳлари ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)