Alphabet холдинги таркибига кирувчи Waymo компанияси Финикс шаҳрида (Аризона штати) автопилот ёрдамида бошқарилувчи машиналарида синов режимида йўловчилар таший бошлади. Бу ҳақда Waymo расмий сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Компания маълум қилишича, маҳаллий аҳолидан иборат кўнгиллиларга синов дастурида қатнашиш таклиф қилинган. Улар мобил қурилмаларидаги махсус дастур ёрдамида Waymo’нинг компьютер ёрдамида бошқарилувчи автомобилларидан бирини чақириш ва ундан кун давомида такси сифатида текин фойдаланиши мумкин.
Ҳозирги пайтда кўнгиллилар шаҳарнинг фақат бир нечта туманида ҳаракатланмоқда. Waymo мутахассислари автомобилларни мукаммаллаштириш учун синов дастури қатнашчилари фикрларини инобатга олмоқда. Машиналарда кутилмаган ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳозирча ҳайдовчилар бор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)