Ўзбекистонга 27 апрель куни Кувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ас-Саид бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.
Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ҳам ташриф дастуридан ўрин олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)