Дилшод Нуралиев бошқарувида Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Development Cup турнири ғолибига айланди.
Ереванда бўлиб ўтган халқаро турнир ўзбекистонлик футболчиларнинг Македония устидан қозонган 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан бошланганди. Кейинги икки турда ҳам Нуралиев жамоаси рақибларидан устунроқ бўлди.
2-турда мезбон Арманистон термаси Ўзбекистон дарвозасига йўл топа олмади ва минимал ҳисобда имкониятни бой берди — 0:1. 3-турда эса Кипр таслим қилинди — 3:2. Шу тариқа жами 9 очко тўплаган Ўзбекистон U16 термаси юз фоизлик натижа билан чемпионга айланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлари ўтган ҳафта ташланган қуръага кўра, Осиё чемпионатининг саралашида Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн ва Шри-Ланка термаларига қарши кураш олиб борадиган бўлди.
Development Cup
1-турЎзбекистон — Македония 2:12-турЎзбекистон — Арманистон 1:0
3-турЎзбекистон — Кипр 3:2
Изоҳ (0)