Мюнхеннинг «Бавария» клуби Бундеслиганинг 30-турида «Майнц»ни мағлуб эта олмади — 2:2. Шу тариқа Карло Анчелотти жамоаси кетма-кет икки бор 2 очкодан бой берди. Аввалги турда жамоа «Байер» майдонида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Мавсум бошидан буён бу иккинчи кичик инқироз бўлди. 6 ва 7-турларда ҳам «Бавария» футболчилари кетма-кет икки беллашувни дуранг билан якунлаганди.
«Бавария»ни таъқиб қилиб келаётган «Лейпциг» бундан фойдалана олмади ва ўзи ҳам 2 очко бой берди. Шунингдек, кучли учлик учун курашаётган «Хоффенхайм» ҳам дуранг ўйнади.
Етакчилардан фақатгина «Боруссия Дортмунд» 3 очкони қўлга киритди. Мёнхенгладбахдаги адашига қарши майдонга тушган Тухель жамоаси 3:2 ҳисобида устун келди.
Маълумот учун, Германия Бундеслигаси клублари учун жорий мавсум халқаро майдонда омадсиз бўлди. Сўнгги 12 йилда илк бор бирорта Бундеслига клуби еврокубокларда ярим финалга етиб бора олмади.
Германия Бундеслигаси 30-тур ўйинлари 21 апрель, жума
«Кёльн» — «Хоффенхайм» 1:1
Голлар: Леонардо Биттенкурт, 58 (1:0). Керим Демирбой, 90+3 (1:1).22 апрель, шанба
«Бавария» — «Майнц» 2:2
Голлар: Боян Кркич, 3 (0:1). Арьен Роббен, 16 (1:1). Даниэл Брозински, 40-пен (1:2). Тьяго Алкантара, 73 (2:2).«Боруссия М» — «Боруссия Д» 2:3
Голлар: Марко Ройс, 10-пен (0:1). Ларс Штиндль, 43 (1:1). Марсель Шмельцер, 48-авт (2:1). Пьер-Эмерик Обамеянг, 59 (2:2). Рафаэль Геррейру, 87 (2:3).23 апрель, якшанба