Шимолий Кореяда қўлга олинган АҚШ фуқаросининг исми Тони Ким (корейсча исми — Ким Сан Дук) эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Коммерсант.ru».
21 апрель куни Пхеньянда Хитой университетларидан бирининг собиқ профессори қўлга олинган эди. У КХДРда гуманитар ёрдам етказиш бўйича дастурларда иштирок этган. Унинг ҳибсга олиниш сабаблари номаълум.
Бу охирги вақтда Шимолий Кореяда АҚШ фуқаросининг қўлга олиниши билан боғлиқ учинчи ҳолат. Америка Давлат департаменти АҚШ фуқаросининг қўлга олинганлигидан хабар топган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)