23 апрель куни Шимолий Корея расмийлари АҚШ авиаташувчисини чўктириб, ўз ҳарбий қудратини кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Инқилобий кучларимиз АҚШ ядровий авиаташувчисини битта зарба ёрдамида чўктиришга тайёр», — дейилади Корея меҳнат партиясининг «Нодон Синмун» газетасида чоп этилган баёнотида.
Газета авиаташувчини «қўпол ҳайвон»га ўхшатиб, унга бериладиган зарба «қуролли кучларимиз қудратининг асл намойиши» бўлиши таъкидланди.
Изоҳ (0)