Арманистон Жанубий ҳарбий округи вакиллари Гюмрида россиялик ҳарбийнинг ўлдирилиши тахминий сабабини маълум қилди. Бу ҳақда «Новости-Армения» хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик маиший асосда содир этилган», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Россиялик ҳарбий пичоқ билан етказилган жароҳат туфайли ҳодиса жойида ҳалок бўлганлиги хабар берилмоқда.
Аввалроқ Арманистоннинг Ширак вилояти прокурори Карен Габриэлян Гюмрида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг шахси аниқланганлиги ҳақида маълум қилган эди. У 21 ёшли Дмитрий Ялпаев эканлиги аниқланган.
Изоҳ (0)