Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Тошкентда талабга жавоб бермайдиган гаражлар бузилаётганлиги билан боғлиқ суратлар тарқалмоқда, деб хабар беради «Darakchi.uz».
Гаражлардан бирининг тагидан 38 миллион доллар топилганлиги ҳақида миш-мишлар ва фотосуратлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда ана шу миш-мишларга ойдинлик киритилди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев мазкур сурат фотомонтаж эканлиги, Тошкентда бундай ҳолат аниқланмаганлигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, мазкур пуллар Эквадордаги шаҳарлардан биридаги гараж остидан топилган бўлиб, у ҳазил тариқасида Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойланган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)