Ясалиши осон бўлган уй мебеллари ишлаб чиқарувчиси ва ритейлери – IKEA компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, Швецияда харидорларнинг 36 фоизи дўконларга овқатланиш учун келади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Овқатлар орасида фрикаделькалар (пиширилган юмалоқ қийма) айниқса машҳур экани таъкидланди. IKEA’нинг маркетинг бўйича директори Герд Дивальднинг сўзларига кўра, мазкур таом «диванларнинг энг яхши сотувчиси»га айланди.
Қайд этилишича, компания вакиллари бир нечта шаҳарда IKEA Food номли алоҳида ресторанлар очиш ҳақида ўйламоқда. У ерда мебель сотилмайди – ташрифчилар фақат овқатланиш учун келади.
Маркетологларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2013 йили IKEA ресторанларининг умумий даромаддан улуши 1,5 миллиард долларни ташкил қилди. Харидорлар катта бўлмаган пул эвазига тўлақонли тушлик қила олиши туфайли IKEA овқатлари яхши сотилмоқда.
IKEA Food номли алоҳида ресторан очиш оқрали тажриба қилиб кўрмоқчимиз, аммо ҳозирча ҳеч қандай аниқ қарорга келмадик. Ишончим комил, ушбу ғоянинг салоҳияти бор. Бир неча йиллардан кейин мижозларимиз: «IKEA – мебель сотиладиган ва овқатланиш мумкин бўлган энг яхши жой» дейишига ишонаман.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Майкл Ла Коур, IKEA Food бошқарувчи директори
Изоҳ (0)