Парижнинг Шимолий вокзалида пичоқ билан қуролланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, қўлида пичоқ тутган эркак жандармлар патрулига яқинлашишга уринган. Қўлга олиш чоғида у қаршилик кўрсатмаган, аммо воқеа йўловчилар орасида саросима келтириб чиқарган.
Ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеа жойида итлар ва кинологлар ишламоқда.
Изоҳ (0)