2017 йилнинг 20 апрель куни Ташқи ишлар вазирлигида вазирликлар, идора ва ташкилотлар мутахассислари ҳамда илмий-академик доиралар вакиллари иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида 2017—2020 йилларда Ўзбекистоннинг халқаро шартнома-ҳуқуқ фаолиятини такомиллаштириш Ишлари режаси лойиҳаси юзасидан ҳар томонлама фикр алмашилди.
Мазкур Ишлар режаси 2017—2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга ошириш Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилмоқда.
Режадан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг шартнома-ҳуқуқ фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва шу асосда жалб этилган вазирликлар ҳамда идораларнинг изчил ва мувофиқлаштирилган ишларини олиб боришдан иборат.
Ҳужжатда кўп томонлама конвенциялар ва битимларга қўшилиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият, транспорт ва транзит, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида икки томонлама шартномалар имзолашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш кўзда тутилган.
Ишлар режаси лойиҳасини оммавий муҳокама қилиш учун Ўзбекистон норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси тизимига жойлаштириш режалаштирилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)