Германияга Афғонистондан ташриф буюрган бир неча минг муҳожирлар «Толибон»нинг собиқ жангарилари бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Der Spiegel нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, ушбу ахборот миграция ва қочқинлар ишлари бўйича федерал идора томонидан мамлакат хавфсизлик органларига тақдим этилган.
Қочқинлар бошпана олиш учун интервьюдан ўтган пайтида кўп ҳолларда ўтмишда «Толибон» билан боғлиқ бўлганини айтади, негаки бу уларнинг бошпана олиш имкониятини оширади — Афғонистонда бундай шахслар радикаллар томонидан ўлим жазосига ҳукм этилади.
Изоҳ (0)