Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Исроил самолётлари 21 апрель куни Сурия армияси эгаллаб турган позицияларга иккита ракета учирди. Авиазарбалар моддий талафотларга олиб келган. Бу ҳақда Сурия армияси вакилига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости» билан суҳбатлашган ҳарбийнинг аниқлик киритишича, ракеталар Сурия армияси Қунайтра атрофида террорчилар ҳужумини қайтараётган пайтда учирилган. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳаракат «Исроилга яқин бўлган» террорчилик ташкилотларига қарши курашни давом эттиришга халақит бермайди.

«Интерфакс»нинг Исроил армиясига асосланиб берган маълумотига кўра, улар Исроил томонидан назорат қилинадиган ҳудудга снарядлар учирилишига жавоб тариқасида Сурия ҳудудидаги учта позицияга ҳужум уюштирган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар