«Ўзекспомарказ»да JobFair—2017 ўнинчи ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
«MyJob.uz» амалий тармоғи ва «Карьера+» газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган тадбирнинг очилишида Ўзбекистонда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Анъанавий JobFair ярмаркасида Ўзбекистонда турли йўналишларда фаолият юритаётган 70 та компания иштирок этди.
«Бу каби ярмаркалар малакали ходимларни жалб қилиш учун жуда қулай майдондир, — деди Wоодман Group қўшма корхонаси ходимларни танлаш бўйича менежери Албина Ҳафизова. — Биз бугун 30 га яқин турли мутахассисликлар бўйича иш ўрни таклиф этдик. Бу анжуман компаниямизда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисларни топиш ва ишга таклиф қилиш учун айни муддао бўлди».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)