Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Ўзбекистон бўйлаб ўтган ҳафта — 10–16 апрель кунлари қайд этилган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида ахборот берди. Ахборот матни вазирлик сайтида чоп этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида яшовчи фуқаро С.Қобиловнинг уйидаги иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 90 метр квадрат майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи фуқаро О.Ҳасановнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 метр квадрат майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро С.Шоисломовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 метр квадрат майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли, 1989 йилда таваллуд топган М.Шоисломовнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Тошкент шаҳар Сирғали туманида яшовчи фуқаро К.Назриевнинг уйида пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қозонда ёғни қўйиб, уни назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 50 метр квадрат майдонда том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!