Косплей (машҳур қаҳрамонлар либосига кийиниб олиш), овқат ва мушуклар – ижтимоий тармоқлардаги постлар учун энг машҳур мавзу саналади. Япониялик Ри Мацуининг Instagram саҳифаси юқоридаги учта мавзуни бирлаштиради, деб ёзади Afisha Daily.
Кўринишидан, Маро лақабли мушукнинг кийиниб суратга тушиши нафақат Instagram’даги фойдаланучиларга, балки жониворнинг ўзига ҳам ёқади.
Ри Мацуи мушукнинг бепарволигини суратга тушиш муҳаббати сифатида қабул қилиб, 7 ойлигидан ҳар куни уни кийинтириб келади. Япониялик аёл обуначиларига жаҳоннинг турли ошхоналари (асосан Япония) таомлари билан таништиради, Маро эса улар фонида ошпаз сифатида туриб беради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)