«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ҳамда Grand Technology Systems Тошкент шаҳридаги йўловчи транспортини мониторинг қилиш тизимида техник ишлар олиб боришни режалаштирган эди, деб хабар беради жамиятнинг матбуот хизмати.
Мазкур техник ишлар туфайли TashBus мобил дастури ҳамда автобус бекатларидаги ахборот таблоларида қисқа муддатли носозликлар кузатилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» барча ишлар тугатилиб, тизим синовдан ўтказилгани ва бунинг натижасида TashBus мобил дастуридаги барча носозликлар йўқотилганини маълум қилди.
Android тизимидан фойдаланувчиларнинг TashBus дастури яхши ишлаши учун улар мобил дастурни Google Play орқали янгилаши зарур. Яқин кунларда Apple iOS тизимида ишловчи қурилмалар учун ҳам TashBus’нинг янгиланган версияси тақдим этилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ юзага келган вақтинчалик носозликлар учун фойдаланувчилардан узр сўраб, уларнинг Тошкент транспорти фаолиятига бўлган фаол қизиқиши учун миннатдорчилик билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)