Америкалик Вили Дей iPhone’ни қувватлантиришга қўйиб, ухлагани ётганидан сўнг учинчи даражали куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Вили ток зарбаси ва бўйнида металл занжир келтириб чиқарган ачишишдан уйғониб кетди. У қўшимча кабелдан фойдалангани ва унга қувватлантириш вилкасини улагани билдирилмоқда.
Маълум бўлишича, унинг учи охиригача киритилмаган, металл занжир эса ўтказгич вазифасини бажарган.
Жабрдийдани кўздан кечирган шифокорлар унинг омади чопгани, ҳодиса аянчли хотима топган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)