Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду рекорд кетидан рекорд ўрнатишда давом этмоқда.
Чемпионлар лигасининг «Бавария»га қарши биринчи ўйинида дубл қайд этган Роналду Еврокубокларда 100 та гол урган илк футболчига айланиб олганди. Жавоб ўйинидаги хет-триги билан у эндиликда Чемпионлар лигасининг ўзини ҳам ишғол қилди.
Роналду мазкур мусобақада биринчи бўлиб 100 та гол урди. Айни пайтда унинг ҳисобида 101 та гол мавжуд. Унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси эса 94 та гол билан иккинчи бўлиб турибди.
Криштиану, шунингдек, «Сантьяго Бернабеу» стадионида гол уриш борасида ҳам етакчи бўлиб олди. «Қироллик клуби»нинг афсонавий ҳужумчиси Алфредо Ди Стефано «Реал»нинг уй стадионида 210 та гол уришга эришганди. «Бавария»га қарши ўйиндан кейин Роналду «Сатяго Бернабеу»даги голлари сонини 211 тага етказиб олди.
Изоҳ (0)