Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Мустақиллик» кўчаси, «Буюк Ипак йўли» метро бекати яқинида Fast and Easy ўқув марказининг янги бўлими ишга туширилди.
Шаҳарнинг зўр жойи — сўлим ва хушманзара табиатли, тинч ва марказий ҳудудда таълим олиш, албатта зўр. Агар ўқиш ва ўрганиш учун барча шароитлар яратилган бўлса, нур устига аъло нур! Худди шундай имконият Fast and Easy’нинг янги бўлимида яратилган.
У ерда кун бўйи инглиз тили билан шуғулланиш мумкин: хоҳланг ям-яшил, осойишта ҳудудда ўз устингизда ишланг, хоҳланг машғулотлардан ташқари пайтларда билимларингизни оширинг ёки бўш вақтларда устозларингиздан тушунмаган саволларингизни сўранг.
Бундай имкониятларнинг бари ҳар куни, соат 9:00 дан 21:00 гача фаолият олиб борадиган, шанба ва якшанба кунлари Speaking Club, Cinema Club, Debate Club’лар ташкил этилган Fast and Easy ўқув марказида мавжуд. Ўқувчилар эса улардан исталган пайтда фойдаланишлари мумкин.
Умуман олганда, ушбу ўқув маркази ўзининг таълим бериш тизими билан оммалашган ва одамлар ишончини қозонган. Чунки у ерда шунчаки дарс ўтишга эмас, балки ўқувчиларнинг инглиз тилини пухта ўрганиб, ҳаётда ўз ўрнини топишларида кўмаклашилади.
Бунинг учун ўқувчиларга таълим масканларини танлашга бир нечта вариантлар берилади ва уларнинг баридан фойдаланиб, ўқувчи ўзига энг маъқулида таълимини давом эттириши мумкин. Яъни марказда ўқиганлар маҳаллий университетлар, юртимиздаги хорижий университетлар ёки чет эл университетларига бирданига имтиҳон топширишади.
Бундан ташқари ўқувчилар ушбу марказда халқаро бухгалтерия таълими — ACCA’ни ўқиб, 4 йил муддат ичида Буюк Британия, Лондондаги Оксфорд-Брукс университети дипломини ҳам қўлга киритишлари мумкин.
Аслида ўқув марказнинг яхши таълим бериши муҳим. Бироқ ўқув маркази зўр жойда ва яхши шароитлар билан таъминланган бўлса, ўқувчиларнинг ҳам ўрганишлари анча завқли бўлади. Шунинг учун, Fast and Easy — таълим олиш учун яхши жой. Алоқага чиқинг, батафил маълумотлар берамиз:
Манзил: Мустақиллик кўчаси, 107-уй;
Мўлжал: «Буюк Ипак йўли» метро бекати, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қаршисида
Телефонлар: (+998-95) 146-04-11; (+998-97) 155-38-00; (+998-97) 750-94-29.
Fast and Easy ўқув марказининг «Минор» метро бекати яқинидаги манзили эса:
Амир Темур шоҳ кўчаси, 62-уй.
Эслатиб ўтамиз, Fast and Easy 2—6 ойда IELTS даражасини 4,5 дан 7,5 баллга чиқара оладиган махсус ўқув курсларини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди, барча ўқувчилар 7 баллдан юқори натижага эришишган.
Марказнинг 7—7,5 балли IELTS сертификатига эга ўқувчилари сони ортиб бормоқда. Қизиқ томони эса, ўқув курсларини якунлаганлар ва талабалик бахтига эришганлар ҳали ҳам Fast and Easy ўқув марказига ҳар кун ташриф буюришади. Уларнинг сўзларига кўра, ўқув маркази ҳаётларининг муҳим қисмига айланиб қолган ва ундан ажралишлари осон эмас.
Бу эса марказ раҳбари Сардор Боисовни хурсанд қилади. Шу боис, мақолани унинг сўзлари билан якунлашга қарор қилдик.
Марказимизда таълим олган барча ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Fast and Easy’нинг бугунги кунда обрўли ўқув маркази бўлишида нафақат биз — устозларнинг, балки ўқувчиларнинг ҳам қаттиқ меҳнати аҳамиятга эга. Чунки, улар эришган ютуқлар бизнинг ютуқларимиз пойдевори бўлиб хизмат қилади.Реклама ҳуқуқи асосидаСиз каби тиришқоқ ёшларнинг марказимизда таълим олганидан хурсандмиз. Истеъдодли ёшларни марказимизда таълим олиши ва катта ютуқларга эришишда ҳар доим тинимсиз ҳаракатда бўламиз!
Сардор Боисов, Fast and Easy ўқув маркази раҳбари
Изоҳ (0)