Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Россия, Беларусь ва Молдовадаги делегацияси раҳбари Магне Барт ҳудудида икки йилдан бери қуролли можаро давом этаётган Яманда фақатгина тўрт ойга етарли озиқ-овқат маҳсулотлари қолганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Аҳолининг сотиб олиш имконияти камаймоқда, асосий товарлар нархи сезиларли даражада ўсди. Энди озиқ-овқат тугамоқда. Муаммога тезроқ ечим топилмаса, озиқ-овқат тўрт ойгагина етарли қолди», — деди қўмита вакили Москвадаги конференцияда.
БМТ маълумотларига кўра, Яманда 21 миллиондан зиёд кишига гуманитар ёрдам керак, бу эса аҳолининг 82 фоизи демакдир. Улардан етти миллион нафари очликда қолмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)