Facebook маъмурияти фойдаланувчиларидан бири ўзи содир этган қотилликни ижтимоий тармоқ орқали трансляция қилганлиги муносабати билан жойлаштирилган материаллар устидан шикоят қилиш жараёнини осонлаштиради. Бу ҳақда 17 апрель, душанба куни Facebook’нинг глобал операциялар бўйича вице-президенти Жастин Ософски компаниянинг расмий сайти орқали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ософски ижтимоий тармоқ ходимлари юз берган ҳодиса туфайли қоидаларга мос келмайдиган материаллар жойлаштирилганлиги ҳақида фойдаланувчиларнинг шикоят қилишини осонлаштирувчи тизим фаолиятини қайта кўриб чиқаётганлигини маълум қилди.
Facebook вице-президенти сўзларига қараганда, бундан ижтимоий тармоқ меъёрларига зид видео ёки бошқа материаллар ҳақида имкон борича тезроқ ва осонроқ хабар берилишини кафолатлаш мақсади кўзланган.
Ушбу ўзгаришларга 16 апрель, якшанба куни содир бўлган ҳодиса сабаб бўлди. Стив Стивенс исмли гумонланувчи 74 ёшли Роберт Гудвинни ўлдирган. Улар ўзаро таниш бўлмаган. Қотиллик акс этган видеони Стивенс ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаган, аммо, тахминан, уч соатдан кейин уни олиб ташлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)