АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 5 мингга яқин киши мамлакат президенти Дональд Трампга қарши намойиш акциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда Reuters.
Одамлар «Солиқ марши» номини олган акцияда иштирок этиш учун Марказий Манхэттен ҳудудига йиғилди. Намойиш акциясини ўтказишдан асосий мақсад АҚШ президентининг солиқ декларациясини эълон қилишдан бош тортганига эътибор қаратиш бўлди.
Акция Tax Day – АҚШда солиқлар тўлови куни олдидан ўтказилди. Ташкилотчиларга кўра, Нью-Йоркдаги намойишлар АҚШ ва унинг ҳудудидан ташқаридаги 150 та акциядан бири. Шунга ўхшаш намойишларни Европа, Япония ва Янги Зеландияда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Шу йилнинг март ойи ўрталарида АҚШда Дональд Трампнинг 2005 йилги солиқлари ҳақида маълумот эълон қилинганди.
2016 йилги президент сайлови кампаниясида иштирок этган Трамп солиқ декларациясини эълон қилмаган сўнгги 40 йил ичидаги биринчи йирик партия номзоди сифатида қайд этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)