13 апрель кундуз куни Петербургда кучли қор ёғиши кузатилди. Оқибатда йўллар, кўчалар қорга бурканди, уларнинг баъзиларида тиқилинчлар ва жиддий бўлмаган авариялар юз берди.
Шаҳар Гидрометеорология маркази об-ҳаво дам олиш кунларига қадар нол даражада сақланишини маълум қилди.
Петербург аҳолиси ижтимоий тармоқларда кутилмаган қорнинг суратлари билан бўлишмоқда, деб ёзади TJournal.
Изоҳ (0)