Зайтун ёғидан пазандаликда ҳам, даволаш косметикасида ҳам фойдаланилади. Чунки унинг таркиби кўплаб витаминлар ва фойдали кислоталардан ташкил топган. Лекин биз бу маҳсулот ҳақида ҳамма маълумотларни биламизми?
Зайтун дарахтининг ўртача умр кўриш давомийлиги — 500 йил, лекин баъзи дарахтлар 1500 ва ундан ортиқроқ йил яшайди.
Хом зайтун мевасининг таъми тахир ва эти қаттиқ бўлади. Тахирлик бир неча ҳафта шўр сувда ивитилгандан кейин йўқолади. Лекин хом зайтунлар ёғ олишга тайёр бўлади. Бунинг учун аввало зайтунлар эзилади, кейин улар секинлик билан аралаштирилади ва ундан сўнг ёғи сиқиб олинади.
Зайтун ёғи ўзининг табиийлиги ва ҳидига қарамасдан, жуда юқори ёниш даражасига эга. Бу бундай ёғда ҳар хил маҳсулотларни узоқ ва шиддатли равишда пишириш мумкинлигини билдиради. Шунингдек зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларидан фарқли равишда оксидланишга мойил эмас. Айнан шунинг учун уни турли хил таомлар тайёрлашда ишлатиш жуда қулай.
Дунёнинг тўрт мамлакати зайтун ёғи ишлаб чиқаришда олдинги ўринни эгаллаш учун курашмоқда, булар — Испания, Италия, Греция ва Тунис. Лекин бу мамлакатлар ҳар бирининг кучли ва заиф томонлари бор — энг яхши ва қиммат ёғни анъанавий тарзда Грецияда қилишади, лекин бошқалари ҳам ишлаб чиқаришда орқада қолишмайди.
Манба: «Steaklovers.menu»
Изоҳ (0)