Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Ювентус» — «Барселона» тўқнашувининг биринчиси Турин шаҳрида ўтиб, унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Биринчи бўлимда аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала дубл қайд этган бўлса, иккинчи бўлимда ҳимоячи Жоржо Кьеллини ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа Массимилиано Аллегри бошқарувидаги «Ювентус» ярим финал сари биринчи қадамни ташлади. Испания Ла лигасининг сўнгги турида мағлуб бўлиб, «Реал»га етиб олиш имкониятини вақтинча қўлдан чиқарган «Барселона» эса жавоб ўйини олдидан қийин аҳволда қолди.
Маълумот учун, туринликлар аввалги босқичда «Порту»ни ҳар икки ўйин натижасига кўра таслим қилган бўлса, Париждан 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтиб келган «Барселона» жавоб ўйинида ўзини ўнглаб олган ва 6:1 ҳисобида зафар қучганди.
Европа Чемпионлар лигаси Чорак финал 11 апрель, сешанба
Изоҳ (0)