Космонавтлар ярим йиллик экспедициядан сўнг ерга қўниш давомида Қозоғистон чўлларининг гўзаллигидан ҳайратга тушди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Қарағандадаги «Сариарка» аэропортида космонавтлар Сергей Рижиков, Андрей Борисенко ва NASA астронавти Роберт Шейн Кимброуни Караганда вилояти акими Эрлан Кошанов кутиб олди.
Ташкил этилган матбуот анжуманида космонавтлар орбитадаги 173 кун ҳақида ҳикоя қилди.
Андрей Борисенконинг сўзларига қараганда, экипаж орбитада қалампир етиштиришни режалаштирган, бироқ ушбу жараён учун талаб этилган қурилма станцияга етиб келмаган.
42 ёшли россиялик космонавт Сергей Рижиковнинг сўзлаб беришича, экипаж қўниш давомида Қозоғистон чўлларининг манзарасидан баҳраманд бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!