2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига чиқиш учун саралаш ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик футболчи қизлар кетма-кет икки ғалабадан сўнг мағлубият аламини ҳам тотиб кўрди.
Саралаш ўйинларига мезбонлик қилаётган КХДР термаси пойтахт Пхеньянда Шерали Бобоқулов мураббийлик қилаётган жамоа дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Ўзбекистонлик қизлар бунга қадар Гонконг устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган, Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Регламентга кўра, гуруҳда фақат пешқадам Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олади. Учинчи ўйиндаги мағлубият ўзбекистонлик футболчиларни бундан мосуво қилди. Энди кураш Кореянинг икки қутби ўртасида кечади.
ОЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 3-тур 9 апрель, якшанба
Изоҳ (0)