Ўзбекистон Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, республикада кузга қадар «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Мазкур қонун билан ҳар бир фуқарони тиббий суғурта тизими билан қамраб олиш умумий ва мажбурий бўлиши кўзда тутилади.
Унда ҳар бир фуқаронинг тиббий ва профилактик хизматларга тенг ҳуқуқи, шунингдек, суғурта полисига мувофиқ юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш кафолати белгилаб қўйилади.
Фуқаролар учун ихтиёрий ва мажбурий суғурта тизимида иштирок этишда рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар яратилиши лозим.
Қонунда, шунингдек, ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асослари, тиббий ва профилактик хизматлар тарифларини тартибга солиш масаласи, суғурта мажбуриятлари, суғурта бадаллари ва суғурта тўловлари миқдорини тартибга солиш механизми белгилаб қўйилади.
Тиббий суғурта маблағларини бошқариш учун Мажбурий тиббий суғурта жамғармасини ташкил этиш режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)