АҚШ президенти маъмурияти ўз олдига Суриядаги фуқаролик уруши ва гуманитар фожиани тўхтатишни вазифа қилиб қўйди. Бу ҳақда Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз ҳақиқатдан ҳам гуманитар фожиани тўхтатиш учун ушбу фуқаролик урушини ҳал қилишимиз лозим», — деди Макмастер.
У Суриядаги аэродромга АҚШ қуролли кучлари томонидан берилган авиазарбалардан сўнг Россия «нима учун бу қаттиққўл режимни қўллаб-қувватлаётгани»ни ўйлаб кўриши лозимлигини қайд этди. Макмастер Трамп Россияга ўзининг Сурия бўйича позициясини қайта кўриб чиқиши учун имкон берганини таъкидлади.
«Россия учун бу у нима билан шуғулланаётганини қайта кўриб чиқиш учун яхши имконият. Бу муаммони ҳал қилишнинг таркибий қисмига айланиши мумкин», — деди Макмастер.
Президент ёрдамчиси Трамп зарурият туғилса, Суриядаги ҳарбий объектга фақат бир бор берилган зарба билан чекланмаслигини айтди. «Бизнинг вазифамиз (Сурияда) кимёвий қурол яна бир бор ишлатилишининг олдини олишдир. Биз давом этишга тайёрмиз», — деб қўшимча қилди Макмастер. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)