Қатар Юлдузлар лигасининг 25-тур учрашувлари якунланди.
Мавсум аввалида чемпионлик учун курашиши тахмин қилинган Сардор Рашидовнинг «Ал-Жаиш» клубига йил омадсиз келди. Аввалига «Бунёдкор»ни мағлуб эта олмай, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмаган Сабри Лямуши шогирдлари, энди миллий чемпионатда ҳам совринсиз қоладиган бўлди.
25-турда Сардор Рашидов иккинчи бўлим бошида майдонга чиқарилди. Бироқ бу «Ал-Жаиш» учун фойдали бўлмади ва клуб мағлуб бўлди. Шу тариқа Лямуши жамоаси кучли учликка ҳам кира олмайдиган бўлди.
Санжар Турсунов тўп сурадиган «Ал-Ҳарайтият» эса 7-ўринга кўтарилиб олди. Жамоанинг асосий футболчиларидан ҳисобланган ўзбекистонлик йигит томонидан урилган гол бунда ас қотди.
فيديو : هدف الخريطيات الثاني على معيذر عبر سانجار تورسنوف د58 #دوري_نجوم_قطر #الخريطيات_معيذر pic.twitter.com/CgoGnL47l2
— قنوات الكاس (@AlkassTVSports) April 7, 2017
Маълумот учун, Турсунов Қатар чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур турда, шунингдек, Санжар Шоаҳмедов Хави тўп сурадиган клуб дарвозасини аниқ нишонга олганди.
Қатар Юлдузлар лигасида мавсум яна 1 та турдан кейин якунига етади.
Қатар Юлдузлар лигаси 25-тур 7 апрель, жума
Изоҳ (0)