Мосулнинг жангарилар назорати остидаги ҳудудини тарк этишга уринган камида 50 нафар ироқлик ИШИД томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 7 апрель куни кечаси минглаб ироқликлар оиласи билан Мосулнинг ИШИД назорати остида бўлган Рас-ал-Жадда ва Ал-Мушаҳада туманларидан жангарилардан тозаланган ҳудудларига қочишга уринган.
Улардан кўпчилиги қочиб қутилган, бироқ 50 га яқин киши қўлга олиниб, ўлдирилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шаҳардан қочмоқчи бўлганларни қўрқитиш мақсадида марказий кўчаларда қолдирилган.
Маълум қилинишича, Мосул ғарбий даҳаларининг учдан бир қисми айни дамда террорчилар назорати остида қолмоқда. БМТ ҳисоб-китобига кўра, қарийб 500 минг тинч аҳоли жанговар ҳаракатлар натижасида шаҳарни тарк эта олмаяпти.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)