Ўзбекистон ва Таиланд миллий терма жамоалари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълум қилди.
Аввалроқ ҳар икки томон ўйин борасида келиша олмагани айтилганди. Таиланд томони учрашувни Бангкокда ўтказишни истаган бўлса, ўзбекистонликлар Тошкент вариантини афзал билган.
«Championat.asia»нинг Таиланд футбол ассоциациясига таяниб маълум қилишича, тайлар Тошкентга келишга қарор қилган. Ўзбекистон футбол федерацияси эса бу борада расмий ахборот бермаган. Ташкилот расмий сайти хостинг муаммоси борлиги сабаб бир неча кундан буён фаолият кўрсатмаяпти.
Ўйиннинг қачон ва қайси стадионда ўтиши аниқ эмас.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг ЖЧ йўлидаги рақиби Жанубий Корея Ироқ термаси билан ўртоқлик ўйини борасида келишиб олгани айтилганди.
Изоҳ (0)