«Бунёдкор» клуби ўз тарихида илк бор Тошкентда «Қизилқум»га имкониятни бой берди. Олий лига 5-тури доирасида Навоий клубини қабул қилган Сергей Лушчан жамоаси 0:1 ҳисобида енгилди.
Ўйиндан кейин клуб бош мураббийи журналистлар билан матбуот анжуманида иштирок этиб, ҳайдаб юбормагунларича ўз лавозимини тарк этмаслиги ҳақида айтди.
Истеъфо? Мен истеъфо бермайман! Истеъфони вазиятни ўнглолмайдиган мураббийлар беради. Мен мавжуд вазиятни ўнглашни истайман ва бу қўлимдан келади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган. ОЧЛда ҳам имкониятимиз бор.Сергей Лушчаннинг айтишича, «Қизилқум» ўйин давомида фақатгина 1 та аниқ зарба берган ва у гол билан якунланган. Ўзининг шогирдлари эса ҳужумда ҳеч нарса қила олмаган.Раҳбарият мени ишдан олса — бошқа гап, ортиқча саволим йўқ. Лекин мен ўзим истеъфо бермайман! «Бунёдкор»дан мени ҳайдамагунларича ишлайвераман.
Ариза ёзиб ишдан кетиш — энг осони. Мен қиз бола эмасман кетиб қоладиган. Мен буни аввал ҳам айтгандим. Охирги имкониятгача ишлайман. Агар ичингизда нозик жинс вакиллари бўлса, бу аниқ мен эмасман.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Маълумот учун, Лушчан бошқарувида «Бунёдкор» ОЧЛ гуруҳ босқичидан кетма-кет икки бор чиқа олмай, клуб антирекордини ўрнатганди. Бу мавсум эса гуруҳ босқичидаги ҳар учала ўйинда ҳам мағлуб бўлиб улгурди.
Клубни кетма-кет икки бор Ўзбекистон чемпионатида учликка ҳам олиб кира олмай, бошқа бир антирекордни қайд этган Лушчан, жорий мавсумнинг кетма-кет уч ўйинида очко йўқотди. «Олмалиқ» ва «Обод»ни мағлуб эта олмаган «Бунёдкор», ўз майдонида «Қизилқум»га имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)