Австралия рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш комиссияси (АCCC) қалбаки ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳақидаги тушунчаларни чалғитганлик учун Apple’га нисбатан Федерал судга даъво киритди, деб ёзади TJournal.
Назорат органи компания бир неча юзлаб смартфон ва планшетни ўчириб қўйиб, сўнгра улар норасмий сервис марказларида таъмирланганлиги учун уларни блокдан очишни рад этиб қонунни бузганлигини таъкидламоқда.
АCCC бир неча минглаб Apple қурилмасини ишдан чиқарган «53-хато» ҳақидаги хабарлардан сўнг 2016 йилнинг февралида суриштирув бошлаганлигини таъкидлади. Назорат органининг маълумотига кўра, муаммога дуч келган кўпчилик истеъмолчилар смартфон ва планшетларидаги «дарз кетган экран»ни норасмий сервис марказларида алмаштирган.
АCCC суриштируви Apple қачонлардир «бегона» устахона хизматларидан фойдаланган фойдаланувчиларга бузилган қурилмаларни таъмирлашни мунтазам рад этиб келганлигини кўрсатди. Комиссия раиси Род Симснинг сўзларига қараганда, компаниянинг мазкур ҳаракатлари Австралиянинг истеъмолчилар ҳуқуқи тўғрисидаги қонун талабларини бузади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)