Америкалик Чарли Десрочерс ва унинг дугонаси Мариньян уч оёқли Бредли лақабли итни ўз қарамоғига олиб, Instagram’да унга аталган алоҳида саҳифа очди. Саҳифада итнинг ҳар бир суратига мультфильмсифат кўринишидаги панжалар чизилган, деб ёзади Mashable.
Бредлини машина уриб юборганидан кейин унинг оёғини кесиб ташлашга тўғри келди. Итнинг янги эгалари унинг ўзига хослигини қизиқ кўринишга айлантиришга қарор қилиб, суратларга оёқ ва панжа расмини чизишни бошлади.
Десрочерс итининг суратларига қўшимча панжа чизишдан ташқари, унинг панжаси нимани ушлаб туришини ўйлаб, турли ғоялар ишлаб чиқади: суратларда итнинг чизилган панжаси кофе, китоб ва тўпни ушлаб турганини кўриш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)