Англия Премьер-лигасининг 31-тур беллашувлари кеча — 4 апрель куни старт олиб, унинг доирасида 4 та беллашув бўлиб ўтди.
Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» футболчилари ўз майдонида «Эвертон»ни таслим қила олмади. Златан Ибраҳимовичнинг қайтиши «Олд Траффорд» эгаларини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Қайд этиш керак, «Юнайтед» сўнгги тўрт учрашувнинг 3 тасида рақиблари билан очколарни бўлишди. «Эвертон» эса ўтган тур Ливерпуль дербисини бой бериб қўйганди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Лестер» ғалабали юришини давом эттирди ва турнир жадвали экваторига кўтарилиб олди. Клаудио Раньери истеъфосидан кейин клуб кетма-кет бешинчи ғалабасини нишонлади: АПЛда 4 та, Чемпионлар лигасида 1 та.
Англия Премьер-лигаси 31-тур ўйинлари 4 апрель, сешанба
«Бёрнли» — «Сток Сити» 1:0
Гол: Жорж Бойд, 58 (1:0).«Лестер» — «Сандерленд» 2:0
Голлар: Ислам Слимани, 69 (1:0). Жейми Варди, 78 (2:0).«Уотфорд» — «Вест Бромвич» 2:0
Голлар: Мбае Ньянг, 13 (1:0). Трой Дини, 49 (2:0).Четлатиш: Мигель Бритос, 65 (У).«Манчестер Юнайтед» — «Эвертон» 1:1
Голлар: Фил Жагиелка, 22 (0:1). Златан Ибраҳимович, 90+4-пен (1:1).Четлатиш: Эшли Уильямс, 90+3 (Э).5 апрель, чоршанба«Арсенал» — «Вест Ҳэм»«Суонси» — «Тоттенҳэм»«Халл Сити» — «Мидлсбро»«Саутгемптон» — «Кристал Пэлас»«Ливерпуль» — «Борнмут»«Челси» — «Манчестер Сити»
Изоҳ (0)