Франция президентлигига номзод Жан-Люк Меланшон Франция Европа Иттифоқининг барча муҳим келишувларидан чиқиши лозим деб ҳисоблашини баён қилди. Бу ҳақда у теледебатларда маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Франция Европа Иттифоқининг барча муҳим келишувларидан чиқиши лозим деган фикрдаман. Брюсселдан бизга мамлакатда қандай ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклиги ҳақида буйруқ берилишига йўл қўйиб бўлмайди», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, Европа Иттифоқи Франциядаги меҳнаткашларнинг юқори даражада эксплуатация этилиши билан боғлиқ вазиятни келтириб чиқаради. У Европа Иттифоқининг мазкур чегаралари Франциянинг ўз ислоҳотлар қувватидан фойдаланишига тўсқинлик қилишини қўшимча қилди.
У, шунингдек, Европа Иттифоқининг Канада ва АҚШ билан эркин савдо зоналари тўғрисидаги келишувлари Франциянинг иқтисодий аҳволини янада ёмонлаштиришини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)