17 ёшли америкалик қиз Флорида қирғоқларида унга ҳужум қилган акуладан қутилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.
Ҳодиса Дестин шаҳридаги пляжда содир бўлди. Кентукки штати фуқароси Кейтлин Тейлор онаси ва дўстлари билан дам олаётганди. 17 ёшли қиз белигача сувга кирганида, яқинлашаётган тўлқинни пайқади. Қиз унинг ёнига делфин сузиб келаяпти деб ўйлади ва қирғоққа қайтишга қарор қилди.
Бироқ у делфин эмас, акула бўлиб чиқди. Йиртқич Тейлор яқинига сузиб келди ва оёғидан тишлади. Кейтлин акуладан қутилиш учун тумшуғига мушт туширди. Бунинг натижасига йиртқич жағини қизнинг оёғидан олди.
Хабарда қайд этилишича, қизнинг дўстлари акула, тахминан, 1,5 метр эканини айтди. Унинг тури аниқланмаган.
Унинг омади бор экан. Акуланинг тиши қизнинг сон артериясига тегмади. Акс ҳолда вазият жиддий кўриниш оларди.Шифокорлар акула ҳужумига учраган Тейлор Кейтлинга 80 та чок қўйди.Гувоҳлардан бири
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)